Главная » 2016 » Июнь » 8

Дарахт тагига пичоқланган ҳолда кўмиб кетилган норасида асраб олинди


  • voydodaxek
  • 08 Июн 2016(17:42)
  • 1291
  • 2

Ўз боласини дарахт остига кўмиб кетиш, кўмганда ҳам аввал пичоқлаб ташлаш инсонга ҳос ишми?

 

Таиландлик аёлнинг “топилма”си ўша вақтда бутун дунёга овоза бўлиб кетди. Одатда бундай “ҳазина”лар эътибордан четда қолмайди ва Яратганнинг ўзи уларни яхши одамлар қўлига тушишига ёрдам беради...
 
2016 йилнинг февраль ойи. Таиландлик аёл ҳар кунги уй юмушлари билан банд эди. Кутилмаганда томорқа ортидан қандайдир овоз қулоққа чалинди. Аввалига бу қушларнинг сайрашига ўхшади. Аммо овоз борган сари кучайиб, бола йиғисини эслата бошлади. Шундан сўнг, аёл бу овознинг қаердан келаётганини аниқлаш мақсадида томорқа ортидаги майдончага ўтди.
 
Майдондаги дарахтга яқинлашгач, аёлнинг тили айланмай қолди. Дарахт остидан бола йиғиси эшитиларди. Аёл дарахт остини қўллари билан кавлай бошлади ва кутилмаганда чақалоқнинг оёқчасини кўрди. Болани ер остидан кавлаб қўлига олган аёлнинг ҳайрати ва даҳшати икки баравар ошди. Боланинг танасида эса ўнлаб пичоқ излари бор эди...
 
Аёл зудлик билан полицияни чақирди. Болакайни шифокорлар операция қилишди. Шундан сўнг, у аста-секин тузала бошлади. Ҳозирда бу бола асраб олинган ва бошқа болалар каби бахтли болалик гаштини сурмоқда.
 
Дунёда ота-онаси томонидан турли жойлашрга ташлаб кетиладиган болалар ҳақида эшитганмиз, аммо бундай ваҳшийлик ҳолатлари жуда кам учрайди. Ўз боласини дарахт остига яна пичоқлаб кўмиб кетиш инсоннинг ишими? Бу болакай ҳозирда жуда бахтли, бироқ унинг шафқатсиз ота-онасини қандай жазо кутаётганини тасаввур қилишнинг ўзи қўрқинчли.

Теги: Дарахт тагига пичоқланган ҳолда кўм

Всего комментариев: 2
avatar
1 Yagona • 04:05, 09 Июн 2016
Kimdur farzandga zor yana kimdir uni hor qiladi
avatar
2 ALISHERDJ • 08:01, 11 Июн 2016
Yagona tog'ri aytas odamlar o'zgaryapti
avatar