Главная » 2016 » Май » 16

Даврон Кабулов 23 май куни бўйдоқлик билан хайрлашмоқда


  • Admin
  • 16 Май 2016(19:33)
  • 1128
  • 1

“Айни вақтда тушликка базўр вақт топяпман. Бугундан эътиборан таклифномаларни тарқатишни бошладик”, дейди Даврон Кабулов.

Анчадан буён концерт дастури кутилаётган “Миллон” жамоаси вакилларидан Даврон Кабуловнинг ҳаётида қувончли воқеа. Жамоа аъзоси 23 май куни бўйдоқлик билан хайрлашмоқда.
 
Бу хабарларни етказган ишончли манбамизга асосланган ҳолда Даврон Кабуловнинг ўзи билан боғландик. Телебошловчи тарқалган хабарларни тасдиқлади.
 
“Айни вақтда тушликка базўр вақт топяпман. Бугундан эътиборан таклифномаларни тарқатишни бошладик”, дейди Даврон Кабулов.
 
Даврон ва Эъзозахонларнинг висол оқшоми 23 май куни пойтахтдаги “Мумтоз” ресторанида бўлиб ўтади.
 
Маълумот учун, Даврон Кабулов 1987 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Оилада ёлғиз ўғил. Томошабинлар уни “Спорт” телеканалининг “Хабарлар” дастуридаги чиқишлари, ҚВЗ ва “Миллион” жамоаси концерт дастурларидан яхши танийди. 

Таҳририятимиз номидан янги оила вакилларига бахт ва мустаҳкам соғлик тилаб қоламиз. 

Теги: Даврон Кабулов 23 май куни бўйдоқли

Всего комментариев: 1
avatar
1 sultonbek • 17:22, 18 Май 2016
davron akaga baxt tilab qolamiz
avatar