Главная » 2016 » Июль » 14

Дунёдаги энг семиз бола қандай умр кечирмоқда?


  • News
  • 14 Июл 2016(02:09)
  • 951
  • 0

Индонезияда яшовчи ҳамда дунёдаги энг семиз бола деб эътироф этилувчи 10 яшар Арья Пермана ва ниҳоят парҳез қиладиган бўлди. Энди у фақат жигарранг тусли гуруч истеъмол қилади.

Арья Перман бундан олдин бир кунда беш маҳал овқатланар эди. Маълум бўлишича, боланинг иштаҳаси иккита эркакнинг иштаҳасига тенг.

Ҳаракат қилишга доим халақит берувчи ортиқча вазн сабаб, болакай ўқишни ташлашга мажбур бўлди. Daily Mail хабарига кўра, уни нафас олиш йўлидаги муаммолар қийнамоқда ва тез чарчаб қолмоқда.

Онаси Рокхаининг айтишича, семизлик боласининг соғлиғига жиддий таъсир кўрсатмоқда ва у ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

Арья кийимларини ҳам кия олмайдиган даражага етгач, уни парҳез қилишга кўндиришди.

Теги: Дунёдаги энг семиз бола қандай умр

Всего комментариев: 0
avatar