Главная » 2016 » Март » 12

Дунёнинг 34 давлатида аҳоли озиқ-овқат етишмовчилигидан азият чекмоқда


  • voydodaxek
  • 12 Мар 2016(14:45)
  • 229
  • 0

Қурғоқчилик, уруш ва сув тошқинлари одамларни озиқ-овқат муаммосига дучор этмоқда.

 

Дунёнинг 34 давлатида урушлар, қурғоқчилик ва сув тошқинлари туфайли аҳоли етарли озиқ-овқат йўқлигидан азият чекади. Бу давлатларнинг 80 фоизи Африка қитъасида жойлашган. Бу ҳақда БМТнинг маълумотларига асосланиб, “Dailysabah” хабар берди.

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ҳосил истиқболи ва озиқ-овқат ҳолати бўлими бўлими берган маълумотларга кўра, 2016 йилда қурғоқчилик туфайли Африканинг жанубидаги давлатларда ҳосил миқдори кескин камайган. Марказий Америка ва Кариб минтақасида кетма-кет уч йилдан бери бўлаётган қурғоқчилик бу ернинг ҳосил вегетациясига жуда ёмон таъсир этди.

Африканинг шимолида жойлашган Марокаш ва Жазоирда ҳам қуруқ об-ҳаво шароити туфайли қишлоқ хўжалиги қийин аҳволда қолмоқда.

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг прогнозига кўра, 2016 йилда дунё бўйлаб жами 723 миллион тонна буғдой етиштирилиши кутилмоқда, бу 2015 йилги рекорд даражадаги паст кўрсатгичдан 10 миллион тонна камдир.

Теги: Дунёнинг 34 давлатида аҳоли озиқ-ов

Всего комментариев: 0
avatar