Главная » 2016 » Август » 17

Дунёнинг энг узун шиша кўприги фойдаланишга топширилади


  • Pro_eXclusive
  • 17 Авг 2016(13:32)
  • 173
  • 0
2-август куни дунёнинг энг узун шиша кўприги очилади, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги. Кўприкнинг узунлиги 430 метрни, эни 6 метрни ташкил этади. Аввалроқ кўприкнинг узунлиги 393 метрни ташкил этиши хабар қилинган эди. Кўприк ердан 300 метр баландликдан ўтади. Бир вақтнинг ўзида 800 кишини кўтара олади. Бошқарувчи компаниянинг баёнотига кўра, кўприкка ташриф буюрувчилар сони кунлик 8 минг киши билан чекланади. Рекорд кўприк устида сайр қилишни истовчилар бир кун олдин чиптани буюртма қилишлари лозим бўлади. Ўтган йилнинг декабрь ойи бошларида хабар қилинганидек, Хунан вилояти Чжанцзяцз миллий боғида барпо этилган кўприк 2016-йил 1-майида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган эди. Бироқ, қурилиш ишлари чўзилиб кетган. Кейинчалик, кўприк июль ойида меҳмонлар учун очилиши айтилган эди. Қурувчилар, кўприкнинг шиша қопламаси хавфсизлик бўйича 100га яқин синовдан ўтганини таъкидлашган. Бундан ташқари, кўприк ҳаво ҳарорати ўзгариши ва шамолга чидамлилиги бўйича текширувдан ўтган.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar