Главная » 2016 » Апрель » 12

ЕЧЛ. "Реал" ва "Манчестер Сити" ярим финалга йўл олди


  • Admin
  • 13 Апр 2016(01:56)
  • 622
  • 0

Мадриднинг "Реал" жамоаси Европа чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинида “Вольфсбург” футболчиларини ўз майдонида қабул қилди.

Учрашувнинг 16-дақиқасида Карвахалнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Роналду ортиқча қийинчиликсиз дарвоза тўрига киритди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай "Реал" бурчак зарбаси ишлаб олди. Крооснинг ошириб берган тўпини яна ўша тиниб-тинчимас Роналду боши билан дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни йириклаштирди - 2:0. Иккинчи бўлимда Роналду хет-трик кайд этди. Бу сафар ҳам Карвахалнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Роналду ортиқча қийинчиликсиз дарвоза тўрига киритди. Икки ўйин натижасига кўра "Реал" Европа чемпионлар лигаси ярим финалига йўл олди.

ЕЧЛ. Чорак финал. Жавоб учрашуви.

"Реал" – "Вольфсбург" 3:0 (Биринчи ўйин - 0:2)
Голлар: Роналду 16, 17, 76.
Огоҳлантириш: Максимилиан Арнольд 45+2, Луис Густаво 76, Роналду 80.

"Реал"- Навас, Карвахаль, Рамос, Пепе, Марсело, Модрич, Каземиро, Кроос, Бейл, Бензема (Хесе 84), Роналду.

"Вольфсбург"- Бенальо, Виейринья, Налдо, Данте, Родригес, Гилявоги (Бас Дост 80), Густаво, Энрике (Калиджури 72), Арнольд, Дракслер (Макс Крузе 32), Шюррле.

 

Англиянинг "Манчестер Сити" жамоаси Европа чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинида "ПСЖ"га қарши ўз майдонида баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 29-дақиқасида "Манчестер Сити" 11-метрлик жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Аммо Агуэро бундай имкониятдан унумли фойдалана олмади. Жамоалар танаффусга дурранг натижа билан чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда нихоят Де Брюйне ҳисобни очди - 1:0. Ўчрашув шу ҳисобда якунланди. Икки ўйин натижасига кўра "Манчестер Сити" жамоаси Европа чемпионлар лигаси ярим финалига йўл олди.

ЕЧЛ. Чорак финал. Жавоб учрашуви.

"Манчестер Сити" - "ПСЖ" 1:0 (Биринчи ўйин - 2:2)
Гол: Де Брюйне 76.
Огоҳлантириш: Кевин Трапп29, Пасторе67, Ван дер Вил 68, Фернандиньо72

"Манчестер Сити": Жо Харт, Бакари Санья, Элакиум Мангала, Николас Отаменди, Гаэль Клиши, Фернандо, Фернандиньо, Хесус Навас, Давид Силва (Фабиан Делф), Кевин Де Брюйне (Яя Туре 88), Серхио Агуэро.

"ПСЖ": Кевин Трапп, Тиаго Сильва, Маркиньос, Максвелл, Серж Орье (Пасторе 61), Ван дер Виль, Адриен Рабио, Тиаго Мотта (Лукас Моура 44), Ди Мария, Эдинсон Кавани, Златан Иброҳимович.

Теги: ЕЧЛ. Реал ва Манчестер Сити ярим фи

Всего комментариев: 0
avatar