Главная » 2016 » Март » 19

ЭФИРДА КЎЗДАН ҒОЙИБ БЎЛГАН ҚИЗ ИНТЕРНЕТНИ ЛАРЗАГА СОЛДИ(ВИДЕО)


  • voydodaxek
  • 19 Мар 2016(18:05)
  • 1425
  • 0

Reddit форуми фойдаланувчиларидан бири Дания телевидениесининг TV2 телеканалини томоша қилиб ўтирганда ғаройиб ҳодисанинг гувоҳи бўлди. Копенгаген аэропортларидан бирида интерьвю бераётган эркакнинг орқасида иккинчи планда турган қизнинг кўздан ғойиб бўлиши ижтимоий тармоқда катта шов-шувларга сабаб бўлди. 
Тахминларга кўра, мухбир эркакдан интервью олаётганда қиз юк аравачасини судраб кетаётган аёлнинг панасида кўринмай қолган. Аммо ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳамон бу воқеадан ўзларига келолмаган. Баъзилар роликда қизнинг юк аравачаси судраган аёл томон бурилиб кетаётгани кўринган деса, баъзилари уни ахлат бакнинг ортида ғира-шира кўзга ташланганини айтишган. Баъзи бир фойдаланувчилар эса буни “Матрицада яна носозлик юз берди” деб изоҳ қолдиришган. Бу ролик миллион маротаба томоша қилинган, баъзи бир фойдаланувчилар эса ҳамон унинг ростлигига ишонмоқда.

 

Теги: ЭФИРДА КЎЗДАН ҒОЙИБ БЎЛГАН ҚИЗ ИНТЕ

Всего комментариев: 0
avatar