Главная » 2016 » Август » 20

Эгизаклар бошқалардан кўра кўпроқ умр кўриши аниқланди


  • Pro_eXclusive
  • 20 Авг 2016(11:42)
  • 158
  • 0
Эгизаклар ҳаётда бир-бирини ҳар хил вазиятларда қўллаб-қувватлайди ва бу уларнинг умр узоқлигига ҳам таъсир этади. Даниялик олимлар гуруҳи тадқиқот олиб боришди ва эгизаклар бошқа одамлардан кўра узоқроқ яшашини аниқлашди. Бу ҳақда “PLOS ONE’ ёзмоқда. Тадқиқот давомида олимлар Даниядаги 1870-1900 йиллар орасида туғилган 2932 жуфт эгизакнинг ҳаёт давомийлигини ҳисоблаб чиқди. Ўшанда ўртача умр кўриш ёши эркакларда 45 ёш бўлган. Аммо эркак эгизакларнинг умри узоқлиги 6 фоизга кўп бўлиб чиқди. Ўша даврда аёлларнинг ўртача умр кўриш ёши 60 ёш бўлган бўлса, эгизакларда бу кўрсаткич 10 фоизга кўп бўлган. Олимларнинг фикрича, улар олиб борган тадқиқотлар шунга гувоҳлик берадики, эгизаклар ҳаётда бир-бирларига тез-тез ёрдам беришади ва қўллаб-қувватлашади, масалан опаси ёки акаси учун ёмон одатлардан воз кечади ва бошқалар. Маълумот ўрнида, ҳозирда дунёда 76 миллион жуфт эгизаклар бор. Японияда ҳар 246-одам эгизаги билан дунёга келган, АҚШда эса ҳар 44-киши ўзининг эгизак жуфтига эга.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar