Главная » 2016 » Сентябрь » 20

“Эмми-2016” ғолиблари аниқланди


  • News
  • 20 Сен 2016(13:08)
  • 302
  • 0
18 сентябрь куни Лос-Анжелеснинг “Майкрософт” театрида Телеакадемиянинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 68-маротаба ўтказилаётган “Эмми-2016” маросимида ғолибларига мукофотлар топширилди.

“Тахт ўйинлари” ((“Throne Games”) сериали маросимнинг мутлақ ғолиби бўлди. Сериал бир йўла учта: “Энг яхши драматик сериал”, “ Энг яхши режиссёр”, шунингдек, “Энг яхши сценарий” номинациялари бўйича тақдирланди.

“Тахт ўйинлари” сериали Америка Телеакадемияси тақдирлаш маросимининг “Энг яхши драматик сериал” номинациясида кетма-кет иккинчи йил ғолиб бўлиши.

“USA Today” нинг хабар беришича, совринлар миқдори бўйича “Американча жиноят тарихи” , “Халқ Жей Симпсонга қарши” номли фильмлар кичик сериаллар орасида ғолиб бўлди.

“Президент ўринбосари” сериали кетма-кет иккинчи бор “Энг яхши комедик сериал” деб тан олинди ва унда роль ижро этган Жулия Луи-Дрейфус “Энг яхши комедик актриса” номинацияси ғолиби бўлди.

“Энг яхши комедик актёр” деб Жеффри Тэмбор “Очиқ-ойдин” сериалидаги роли учун мукофотланди.

“Шерлок” сериалининг махсус қисми “Ярамас келин” “Энг яхши телефильм” номинацияси ғолиби бўлди.

Теги: “Эмми-2016” ғолиблари аниқланди

Всего комментариев: 0
avatar