Главная » 2016 » Июль » 29

Энди Лоланинг мухлислари у билан дуэт куйлаши мумкин


  • Admin
  • 29 Июл 2016(19:27)
  • 536
  • 0

Хонанда Лола Йўлдошева эълон қилган танловга кўра, ғолиб бўлганлар Лола билан бирга дуэт куйлайди.

“Ниҳол” мукофоти совриндори Лола Йўлдошева жорий йилнинг 7 август санасида Москвадаги “Космос” концерт саройида гатсроль концерт дастурини тақдим этади. Айни дамда концертга қизғин тайёргарлик кўраётган хонанда ижтимоий тармоқлар орқали мухлислари учун танлов эълон қилди. Мазкур танловда ғолиб бўлган киши хонанда билан бирга дуэт куйлаш имкониятига эга бўлади.
 
“Мен яна бир янги танлов эълон қилмоқчиман. Бу танлов концерт учун чипта харид қилганлар ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу танлов сизга концерт вақтида саҳнага чиқиб, мен билан бирга дуэт куйлаш имконини беради. Бунинг учун сиз концертга харид қилган чиптангиз билан селфи суратга тушиб, ўзингизнинг саҳифангизга “Мен концертга бораман @lolaofficial_” сўзларини ёзиб, #лоламосква ҳештеги билан жойлаштирсангиз бас. Ҳаммаси жуда оддий! 5 август куни эса тасодифий сонлар генератори орқали иккита ғолиб аниқланади. Бошладик! Сизлардан оригинал селфиларни кутиб қоламан ва биз концертда кўришамиз. Куйлаймизми?”, деб ёзади Лола Йўлдошева.
 
Маълумот учун, бироз аввал, хонанда мухлислари ўртасида танлов ўтказиб, уларга москвадаги концерт дастурига икки кишилик чиптани ваъда қилган эди. 

Теги: Энди Лоланинг мухлислари у билан ду

Всего комментариев: 0
avatar