Главная » 2016 » Сентябрь » 26

Энди Ўзбекистон ва Польша дипломатик паспорт эгалари визасиз режимга амал қилади


  • Admin
  • 26 Сен 2016(14:08)
  • 244
  • 0

Ўзбекистон ва Польша ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгалариниг визасиз сафарлари тўғрисидаги битим кучга кирди.

Бугун, 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Польша Республикаси ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларининг ўзаро визасиз сафарлари тўғрисидаги битим кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. Ушбу ҳужжат 2015 йилнинг 10 сентябрь куни Варшава шаҳрида имзоланган эди.  
 
Мазкур халқаро шартномада Ўзбекистон ва Польша дипломатик паспорт эгаларининг кириш, чиқиш, транзит ва ҳар 180 кун давомида 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда иккинчи давлат ҳудудида бўлишлари учун визасиз режимга амал қилиниши кўзда тутилган, дейилади вазирлик ахборотида.
 
Шунингдек,  Ўзбекистон ёки Польша дипломатик паспорт эгалари, дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассаларда ишга тайинланса,  аккредитация муддати давомида виза расмийлаштирмасдан қабул қилувчи давлатга кириши, чиқиши ва унинг ҳудудида бўлиши мумкин.

Теги: Энди Ўзбекистон ва Польша дипломати

Всего комментариев: 0
avatar