Главная » 2016 » Июль » 18

Эрдўғанни йиғлашга нима мажбур қилди?


  • News
  • 18 Июл 2016(12:46)
  • 616
  • 0
Кеча,17 июль куни Туркия раҳбари 15 июлдан 16 июльга ўтар кечаси Туркияда содир этилган исён вақтида Истамбулда отиб ташланган дўсти, публицист Эрол Олчак ва унинг 16 ёшли ўғли Абдулла Олчакнинг дафн маросимида иштирок этди, деб ёзади “Haber7.com” нашри.

Дафн маросими Истанбулнинг Мармара университети, тиология факультетидаги масжидда бўлиб ўтди.

Дафн маросимида Туркия Республикаси президенти Эролнинг ҳамфикр ва яхши дўст бўлганини, ушбу исёнда вафот этганларнинг ўлимидан қаттиқ изтиробда эканини айтиб, кўз ёшларини тия олмади.

“Эрол яхши инсон ва яхши дўст эди. Ўғли эса жуда ёш ва ажойиб йигит эди. Ўйлайманки, улар самода ўз жойини топади”.

Эрдўған 15 июль куни бўлиб ўтган исёнда айни вақтда АҚШда истиқомат қилаётган Фатҳуллоҳ Гуленни айблади. У Гуленнинг тарафдорлари бўлган давлат институтлари ўртасида тозалаш ишларини олиб боришга, мамлакатдаги шундай “вирус”ларни йўқ қилишга сўз берди.

Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни 23:00да Туркияда мамлакат ҳарбийларидан ташкил топган исёнчи-ҳарбийлар гуруҳи томонидан давлат тўнтариши амалга оширилди. Сўнгги маълумотларга кўра, исён чоғида 190 киши вафот этган.

Маълумот учун, Эрол Олчак агентлик асосчиси бўлиб, узоқ йиллардан бери Эрдўған раҳбарлигидаги Туркия партияси билан ҳамкорлик қилиб келган.

Эрол Олчак 16 ёшли ўғли билан давлат тўнтарилиши ҳаракатлари вақтида отиб ўлдирилган. У 53 ёшда эди.

 



Енди Telegram'даги расмий каналимиз билан қайноқ янгиликлардан янада тезроқ баҳраманд бўлиш имконига эгасиз!

Теги: Эрдўғанни йиғлашга нима мажбур қилд

Всего комментариев: 0
avatar