Главная » 2016 » Июль » 26

Эркак ва аёл муносабатларига путур етказувчи 9 сабаб


  • Admin
  • 26 Июл 2016(18:38)
  • 572
  • 0

Баъзан энг чиройли жуфтликнинг ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ ажрашиб кетаётганлигини кўриб ҳайрон қоламиз. Бундай ҳолатга етиб келгунча, хавф-хатар сигнали чалинади, аммо биз бошқа ишлар билан қаттиқ банд бўлганимиздан ёки дангасалигимиздан бунга кўп ҳам эътибор бермаймиз. Қуйида “Lifehacker.ru” нашри бундай ҳолатнинг олдини олиш учун сезиш, ҳис қилиш, англаш юзасидан зарур тушунчаларниизоҳлаб беради.

1. Ишончнинг йўқолиши
Аввалдан мавжуд бўлмаган ёки бўлган ишончнинг йўқолиши оқибатида муносабатлар пойдеворига путур етади, орзу-умид, келажакка ишонч йўқолади. Ишончнинг йўқолишига асосланмаган, сабабсиз рашк, бир пайтлар ваъда қилиниб, амалга оширилмаган онтлар сабаб бўлади. Ишончсизлик оқибатида жуфтлик ўртасида турли низолар чиқиб, жанжалга, ассосиз сўроқ-саволларга, жуфлардан бирининг эркини бўғишга бўлган ҳаракатлар юзага келади. Натижада бу нарса карьерага, муносабатларга путур етказади.

2. Турли-туман мақсадлар
Бир аравага қўшилган икки от ҳар томонга тортса, арава жойидан жилмайди. Ҳаётда ҳам жуфтларнинг орзу-ниятлари, мақсадлари бир хил бўлмаса жуда қийин бўлади. Баъзида мақсадларнинг турли-туманлиги жуфтларнинг ўзлари хоҳлагандай яшашларига ҳам тўсқинлик қилади.

3. Зўравонлик
Бу ерда гап жисмоний зўрлик ҳақида эмас, балки маънавий зўравонлик ҳақида кетяпти. Тан ярасидан кўра, қалб ярасининг битиши жуда оғир кечади.

Руҳий зўравонлик белгилари:
•  Жуфтини тўлиқ назорат қилиш.
•  Жуфтини ҳақорат қилиш, бўлар-бўлмасга танқид қилиш, ерга уриш.
•  Жуфтида қўрқув уйғотиш мақсадида унинг устидан ҳукмронлик қилиш.
•  Керагидан ортиқ — нафақат одамлардан балки, жуфтини ишидан, қизиқишларидан, орзуларидан қизғаниш, рашк қилиш.
•  Жуфтини ўзининг ҳукмига бўйсундириб, айтганларини сўзсиз бажаришни кутиш.
•  Жуфтини алдаш.
•  Умумий қарор чиқариш вақтида жуфтининг овоз бериш ҳуқуқи йўқлиги.
•  Жуфтини қариндошларидан, дўстларидан, ҳаётдан узиб қўйиш.
Ҳозир биз руҳий зўравонлик ҳақида гапирганимизда кўз ўнгимизга эркак киши келди, аммо у аёл ҳам бўлиши мумкин. Чунки аёллар жисмонан зўравонлик қилмасалар-да, руҳий томондан яхшигина зарба беришади.

4. Алданган умидлар
Агар ҳамма нарса биз кутгандек амалга ошса, ўзимизни жудаям бахтли ҳис қиламиз. Аммо орзумиз амалга ошмаса, ўзимизни дунёдаги энг иши юришмаган одам деб ҳисоблаймиз. Аслида ҳали турмуш қурмаган пайтимизда жуфтимизни идеаллаштириб юборамиз. Бирга яшагандан кейин, уни яқиндан билгач,  камчиликлари юзага чиқа бошлайди ва биз ўзмизни алданган ҳис қиламиз.

5. Зарарли одатларга тобелик
Спиртли ичимлик истеъмол қилиш, гиёҳвандлик инсон ҳаётини дўзахга айлантиради. Бу зарарли одатларга ҳали тобе бўлишга улгурмаган одамга яқин инсони ёрдам бера олади. Аммо у зарарли одатларга кўникма ҳосил қилиб бўлган бўлса, бундай вазиятдан фақатгина унинг ўзи чиқиб кетиши мумкин. Жуфти ҳар қанча ҳаракат қилмасин, ўзи иродали бўлиб, бундай ёмон одатлардан қутулишга ҳаракат қилмаса, ҳаммаси бефойдадир.

6. Узоқлашиш, кўнгил совиш, зерикиш
Мақсад ва интилишларнинг ҳар хиллиги жуфтларнинг бир-биридан узоқлашишига сабаб бўлади. Фақатгина ёлғизликдан, пулсиз қолишдан, фарзандлардан ажраб қолиш ҳақидаги қўрқувгина уларни бирга яшашга мажбур қилади. Аммо уларни бирга яшашга мажбур қиладиган сабаб қолмаса, жуфтлик ажрашиб кетади.

7. Турли даражада ривожланиш
Жуфтларнинг ажрашиб кетишига турли даражадаги ривожланиш ҳам сабаб бўлиши мумкин. Масалан, танишган пайтларида уларнинг билим даражаси, ақлий салоҳияти бир хил бўлган бўлса, кейинчалик улардан бири ўз устида ишлаб, ўқиб-ўрганиб, иккинчисидан ўзиб кетиши мумкин. Натижада қизиқишлар доирасининг, дунёқарашнинг турли-туманлиги оқибатида жуфтлар ажрашиб кетади.

8. Молиявий муаммолар
Молиявий муаммолар деганда пулнинг камлиги тушунилмайди, балки уларни тўғри тақсимлай олмаслик турли молиявий муаммоларга сабаб бўлади. Масалан:
•  Жуфтининг кўп пул топиши иккинчисига ёмон таъсир қилиб, молиявий томондан унга қарам қилиб қўяди.
•  Умумий оила бюджети фақат бир кишининг хоҳиш-истаги билангина тақимланади.
•  Жуфтлардан бири пулларни иккинчисидан маслаҳат сўрамай, ишлатиб юборади. Кейин зарур нарсалар учун пул топилмай қолади.

9. Руҳий ва жисмоний алоқанинг узилиши
Жуфтлар ҳам жисмонан, ҳам руҳан бир-биридан узоқлаша бошлайди. Улар бир-бирини тушунмайди, қийин вазиятларга тушиб қолганда бир-бирини қўллаб-қувватламайди, муаммоларнинг ечимини тополмайди. Оқибатда улар муаммоли вазиятдан чиқиш йўлини кўчадан, бегоналардан қидира бошлайди ва турли хиёнатлар юзага келади.

Теги: Эркак ва аёл муносабатларига путур

Всего комментариев: 0
avatar