Главная » 2016 » Апрель » 9

Эркаклар қайси касбда фаолият юритувчи аёлларни ёқтириши маълум бўлди


  • Admin
  • 09 Апр 2016(22:16)
  • 660
  • 0

Психологлар кучли жинс вакилларининг асосан қайси касбда фаолият юритувчи аёлларни ёқтиришини аниқлади. Бу ҳақда “Моя планета” нашри хабар бермоқда.

Мутахасисларнинг таъкидлашича, эркаклар аксарият ҳолларда стюардессаларга кўнгил қўйишади.

“Самолёт бортида бирор кор-ҳол содир бўлгудек бўлса, йўловчилар уларга ғамхўрлик қилувчи стюардессаларга ҳаммадан ҳам кўпроқ ишонар экан. Уларнинг қўллаб-қувватлаши эркакларга манзур бўлади. Кучсизлик ва маълум вазиятда ожизлик ҳисси билан уйғунлашган аёллар ғамхўрлиги эркакларда севги ва қарамлик ҳиссини шакллантиради”,—дейилади хабарда.

Психологларнинг фикрига кўра, эркаклар айнан мана шу сабабдан шифокорлар ва официантларга ҳам кўнгил қўяди. Беморнинг ҳаёти шифокорнинг қўлида. Таом таркибини аниқ билувчи официантлар ҳам улардан кам вазифани бажармайди.

Айниқса раҳбарлик лавозимида ишловчи эркаклар стюардессаларга кўпроқ кўнгил қўяди. Чунки улар одатда буйруқ беришга ва ҳукмронлик қилишга ўрганган. Бироқ самолётда улар устидан ҳукмронликни стюардессалар ўз қўлига олади. Бу эса раҳбарларга ўзгача ҳис-туйғулар ато этади.

Мазкур хулосаларга келиш учун психологлар кўплаб эркаклар ўртасида сўров ўтказган. Эркакларнинг фикрича, стюардессаларнинг классик услубда кийиниши ва баланд пошнали туфли кийиши ҳамда деярли ҳамма вақт қизил рангдаги лаб бўёғидан фойдаланиши уларнинг эътиборини тортадиган жиҳатлардир. Машҳурлар орасида стюардессалар билан ҳаётини боғлаган эркаклар талайгина. Аллен Келси Грэммер ва Клинт Иствуд шулар жумласидан.

Теги: Эркаклар қайси касбда фаолият юриту

Всего комментариев: 0
avatar