Главная » 2016 » Май » 3

Эркаклар ўқиши мумкин эмас: Аёллар учун махсус тест


  • Admin
  • 03 Май 2016(19:41)
  • 1865
  • 0

Бу тест сизнинг турмуш ўртоғингизнинг хатти-ҳаракатларидан келиб чиққан ҳолда сизнинг кимлингиз ҳақида сўзлайди.

Табиат қонунига кўра эркаклар аёлларни, аёллар эса эркакларни доим лол қолдиришга ҳаракат қилиб келишади. Ушбу сўровномада иштирок этган аёллар жавоб беришга қийналиб, боши берк кўчага кириб қолганларини тан олишган.
 
Сиз ҳам ўзингизни синаб кўринг. Тест саволларига жавоб бериш чоғида ўзингиз ва жуфтингиз ҳақида кўплаб маълумотларни билиб оласиз. Улар орқали балки муносабатларингизнинг хаёлингизга ҳам келмаган жиҳатлари кўзингизга кўрина бошлар.
 
1. Конфет қутиси...
Эркакка ва аёлга қутида конфет беришди. Улардан бири ўша ернинг ўзида қутидаги конфетларни очиб ея бошлади. Бошқаси эса қутини очди, аммо конфетларни ейишга шошилмади. Аввал узоқ танлади, кейин эса биттасини олиб эҳтиёткорлик билан татиб кўрди. Нима деб ўйлайсиз, конфетларни ейишга шошилмай, етти ўлчаб, юир кесган эркакми ёки аёл?
 
 2. Сухандоннинг гапи...
Эр ва хотин телевизор қаршисида ўтиришибди. “Ҳозирги вақтда аксарият одамлар аввалгидан бадавлат яшашмоқда”, дейди телебошловчи. Улардан бирига сухандоннинг бу сўзлари эриш туюлди ва “Ҳечамда, масалан менинг бойлигим кўпаймади”, деди. Топингчи, бу гапни эр айтдими ёки хотин?
 
3. Хавотир...
Тун. Эр-хотин газета ўқишмоқда. Уларнинг ёнидаги хонада тўнғич фарзандлари ухламоқда. Кутилмаганда улардан бири “бекорга хавотирланаяпсан, доктор хавотир оладиган жойи йўқ деди”, дея сукутни бузди. Нима деб ўйлайсиз, ёнидаги ҳамроҳининг хавотирини сезиб юқоридаги сўзларни айтган аёлми ёки эркак?
 
4. Ресторанда
Эр-хотин ресторанда овқатланишмоқда. Улардан бири доимо буюртма берадиган таомини буюрди, иккинчиси эса умуман бошқа турдаги таомни келтиришларини сўради. Сизнингча, уларнинг қай бири янги таом турини татиб кўрмоқчи?
 
5. Замонавий техника
Эр ва хотин маиший техника дўконига киришди. Чапда синалган ва аввалдан машҳур бўлган товарлар сотилмоқда. Ўнг томонда эса бугунги замонавий янги техник янгиликлари. Топишга уриниб кўринг, уларнинг қай бири ўнг тарафга йўл олади?
 
6. Кийим дўкони
Кийим дўконига кирар экан эр ва хотиндан бири шаҳдам қадамлар билан сотувчининг олдига йўл олди ва айнан қандай кийим сотиб олиши кераклигини аниқ тушунтириб берди. Бошқаси эса сотувчининг олдига боришдан аввал дўконни бир неча бор айланиб чиқди, қатор кийимларни кийиб кўрди, бироқ шунда ҳам бирор нарсани сотиб олишга иккиланди. Фикрингизча, иккиланган шахс ким?
 
7. Ёқилғи...
Аёл ва эркак автомобилда кетишмоқда. Машинанинг ёқилғиси тугаб бормоқда. “Биз энг яқиндаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига етиб олишимиз керак”, деди қатъийлик билан улардан бири. “Кейингисигача юрайлик – ахир у ерда ёқилғи арзон-ку”, деди иккинчиси. Айтингчи, таваккал қилаётган шахс аёлми ёки эркак?
 
8. Меҳмонхонага йўл
Эр ва хотин ўзларига таниш бўлмаган шаҳарда айланаётиб, адашиб қолишди. Аксига олиб меҳмонхонага элтувчи йўлни билишмайди. Улардан бири йўлни шу ерда истиқомат қилувчи маҳаллий кишилардан сўрашни таклиф қилди. Иккинчиси эса “йўқ, ўзимиз топамиз” деб таклифга рад жавобини берди. Нима деб ўйлайсиз, ёрдам сўраётган эрми ёки хотин?
 
9. Яқинлик
Ниҳоят меҳмонхонага йўл топилди ва эр-хотин ўз хоналарига киришди. Улардан бири кечани бирга ўтказиш учун романтик оқшом уюштиришга тушди. Шамларни ёқди, хонага гуллар киритди. Аммо, натижа кутилганидек бўлмади. Айтингчи, шу вазиятда улардан қай бири ўта чарчаб, ухлаб қолган?

10. Жазо
Эр-хотин чет эл сафаридан қайтишди. Аксига олиб, улар йўқ вақтда фарзандлари мактабда бир неча бор 2 баҳо олишга, бувисига қўполлик қилишга, қизил гулдонни синдиришга улгурибди. Топингчи, буни эшитиб, фарзандини дарҳол жазолашга ошиқадиган ким? Унинг бу қилмишларини ота-онасининг йўқлигидаги стресс билан боғлайдиганчи?
 
11. Қаҳрамоннинг кечинмалари...
Жуфтлик кинотеатрда юракни эзиб юборадиган мелодраммани тамоша қилишмоқда. Айтингчи, улардан қай бири қаҳрамоннинг кўнгил кечинмалари ва тақдири учун йиғлайди?
 
Мана энди сизга тақдим этилган турли вазиятларга берган жавобингизни ўқиб кўринг ва хулоса чиқаринг. Ҳар бир тўғри жавоб учун 1 баллдан берилади. Агар 11-саволга тўғри жавоб берган бўлсангиз 2 баллга эга бўласиз. 
 
Жавоблар
 
1. Бу саволнинг жавоби аёл киши. Қоидага кўра эркаклар ширинлик ва таом борасида унчалик инжиқ бўлишмайди. Аёллар эса бошқа нарсалардан ташқари, ҳатто, таомни ҳам ўйлаб кўриб ейишади.
 
 
2. Буниси ҳам аёл киши. Аёллар бошқаларнинг ҳолатини ўзиникидан келиб чиқиб баҳолайдилар. Эркаклар эса вазиятга реал ёндашадилар.
 
 
3. Бу саволнинг жавоб – эркак. Руҳшунослар эркаклар аёлларнинг ички ҳолатини жуда яхши тушунишади, деб таъкидлашади.
 
 
4. Аёл! Эркаклардан фарқли ўлароқ аёллар доимо янгиликка интилишади. Янги сўзи мавжуд барча жойда аёллар татиб, кийиб, бориб, ишлатиб кўришлари керак.
 
 
5. Албатта эркак киши! Техника борасидаги янгиликлар аёлларга ёқади. Аммо улар қўрқишади. Агар кимдандир буниг зарари ҳақида эшитиб қолишса борми, тамом...
 
 
6. Либос танлаш борасида эркаклар олдиндан нимани кийишларини ва қандай кўринишдаги нарсани сотиб олишлари кераклигини билишади. Аёллар эса буни ўша жойнинг ўзида ҳал қилишни яхши кўришади. Аёллар учун кийим дўкони музей вазифасини ўтайди, эркаклар учун эса қафас!
 
 
7. Эркак. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўтказилган махсус сўровнома натижалари шуни кўрсатдики, эркакларнинг аксарияти машина ёқилғисининг охирги томчиси тугамагунча юраверишар экан. Аёллар эса буни ёқтиришмайди.
 
 
8. Буниси ҳам эркак киши. Ўзига ишонишини исботлаш мақсадида улар ҳар қандай вазиятда, ҳатто, бегона шаҳарда меҳмонхонага олиб борадиган йўлни йўқотиб қўйганларида ҳам, йўлни ҳеч кимнинг ёрдамисиз, ўзлари топишга интилишади.
 
9. Яна эркак. Эр ва хотин ўртасида “истак” ва “имкон” деган тушунчалар бор. Эркаклар ўзлари кутган натижага эришмаган вақтларда худди банкрот бўлган одамдек типирчилашар экан.
 
10. Албатта тарбияси қисқа муддатда ўзгариб қолган болани тезда жазолашга бўлган интилиш отада бўлади. Одатда оталар болаларининг эркаланиб кетишидан қўрқишади ва зудлик билан бунга қарши чора кўришга интилишади. Аёллар эса ўта қаттиққўллик боланинг руҳиятига таъсир қилади, деб ҳисоблашади. Муваффақиятли оилаларда ана шу икки тушунча уйғун бўлади.
 
11. Ҳар иккалалари ҳам! Маълумотларга кўра, эркаклар ва аёллар деярли ҳамма нарсада бир-бирига қарама-қаршидирлар. Бироқ ҳар ким ўзини ҳар-хил тутади.
 
Натижа 

3 ва ундан паст балл: Сиз ўзингиз мансуб бўлган жинс вакиллари ичида ҳеч кимдан фарқ қилмайдиган оддий инсонсиз. Одатда бошқа жинс вакиллари нимани ўйлаётганлари, нимага қизиқишларини ўйлаб ҳам кўрмайсиз. Ҳаётдаги муаммоларингиз ана шу аснода пайдо бўлган. Ҳеч бўлмаса баъзида ўзингизни бошқаларнинг ўрнига қўйиб кўришни ўрганинг.
 
4 дан 8 баллгача: Сиз ҳар икки жинс вакилларининг ички туйғуларини тушуниш қобилиятига эгасиз. Шу сабабли ҳам одамларга сиз билан суҳбатлашиш ёқади. Ҳаётингизда оилада юз берадиган ҳар қандай бахтсизлик ва омадсизлик вақтинча эканини унутманг.
 
9 ва ундан ортиқ балл: Сиз одамларни яхши ажрата биласиз. Бошқача қилиб айтганда, бир кўришдаёқ унинг қандай инсонлигини айта оласиз. У айтмаётган баъзи гапларни қарашларидан англайсиз. Бироқ, бу сезгингизни уларнинг ўзларига ёки бошқаларга қарши ишлатиш сизга яхшилик олиб келмаслигини тушунишингиз керак. Бировнинг сирини фош этиб, бирор нарсага эришиб бўлмайди.  

Теги: Эркаклар ўқиши мумкин эмас: Аёллар

Всего комментариев: 0
avatar