Главная » 2016 » Октябрь » 31

Фарҳод Алимовнинг 29 октябрь куни хонанда Райҳонга уйлангани эмас, тўйда бошловчилик қилгани исботланди


  • News
  • 31 Окт 2016(23:50)
  • 897
  • 0
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва бошловчи Фарҳод Алимовнинг турмуш қураётганлари билан боғлиқ хабарлар ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли мавзусига айланди, десак муболаға бўлмайди.

ОАВда уларнинг 29 октябрь куни турмуш қураётгани ҳақидаги мақолалардан сўнг, телефон орқали боғланиб, куёв бўлмиш, Фарҳод Алимовдан “29 октябрь куни ҳақиқатан ҳам тўйми?”, деб сўраганимизда, у айни хабарни рад этди.

“Яхши, унда 29 октябрь куни нима билан банд бўласиз?”, деган саволимизга эса у “Ўша куни “Яккасарой” тўйхонасида бўладиган тўй тадбирида бошловчиман”, дея жавоб берганди.

Ушбу хабарни эътиборингизга ҳавола этганимиздан сўнг, мақола бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам тез фурсатда тарқалди. Гарчи Фарҳод Алимов 29 октябрь куни одатий иш куни эканини айтган бўлса-да, мухлисларнинг аксарияти тўй айнан ўша санада бўлаётгани, бу гаплар одамлар эътиборини жалб қилмаслик учун айтилаётгани ҳақидаги фикрларни билдирди.

29 октябрь куни кечки соатларда Фарҳод Алимов таҳририятимизга “Яккасарой” тўйхонасида актриса, актриса Дилноза Кубаева билан ҳамкорликда тўй тадбирини олиб бораётгани тасвирланган фотосуратларни юборди. Биз мухлислар ичида “сурат қалбаки" дегувчилар топилади, деган фикрда суратларни эътиборингизга ҳавола этмадик.

Кеча, 30 октябрь куни эса у айни суратни ўзининг Instagram’даги саҳифасига жойлаштирди ва сураткашга ажойиб суратлар учун миннатдорчилик билдирди.

Бу эса 29 октябрь куни “Яккасарой” тўйхонасида бошловчилик қилиши ҳақидаги сўзларининг рост эканини тасдиқлайди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва Фарҳод Алимовнинг тўйи жорий йилнинг охиригача бўлиши кутилмоқда.

Умида Якубова

Теги: Фарҳод Алимовнинг 29 октябрь куни х, тўйда бошловчилик қилгани исботланд

Всего комментариев: 0
avatar