Главная » 2016 » Май » 19

Фарғоналик 121 ёшли момо Алишер Узоқов сабаб интернет қаҳрамонига айланди


  • News
  • 19 Май 2016(15:00)
  • 1316
  • 0

Бироз аввал, Фарғона вилояти Бувайда туманида истиқомат қилаётган 121 ёшли Ҳувайдо ая Умарова ҳақида маълумот берган эдик. Кеча, 17 май куни актёр Алишер Узоқов ва хонанда Машҳурбек Раимжонов Самарқандда ўтказилаётган ёшлар фестивали доирасида онахонни йўқлаб, у яшаётган уйга ташриф буюришди. Меҳмон бўлиб унинг ҳолидан хабар олиш асносида Алишер Узоқов қўшиқ куйлаётган момони видеога олиб, бу тасвирларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган эди. 121 ёшли Ҳувайдо Умарованинг куйлаётгани акс этган видео бугун Telegram мессенжерида яшин тезлигида тарқалмоқда.
 

Видеони ижтимоий тармоққа жойлаштирган актёр Алишер Узоқов унга шундай изоҳ қолдирган.
 
“121 ёшга тўлган она ноласи... 121 йил умр кўриб “Ота-онам борми?”, деб куйладилар. Юртимизнинг файзи бўлмиш ёши улуғлар бахтимизга соғ бўлишсин.
Отам борми, онам борми?
Мени йўқлар кишим борми?
Мени йўқлар кишим бўлса,
Ёруғ дунё билан ишим борми?
 
У кўринган тоғмикан?
Тоғлар ораси боғмикан?
Ота-онамни ахтарсам,
Шу боғларда бормикан?”

Теги: Фарғоналик 121 ёшли момо Алишер Узо

Всего комментариев: 0
avatar