Главная » 2016 » Октябрь » 4

Феруза Норматова: “Ўз ҳаётидан зерикканлар миш-миш тўқийди”


  • Admin
  • 04 Окт 2016(16:25)
  • 464
  • 0

“Даракчи” газетасидаги “Қисқа ва лўнда” лойиҳасининг бу галги меҳмони ёш актриса Феруза Норматова. Актриса мазкур лойиҳа орқали қизиқарли саволларга қисқача жавоб берди. 

“Ҳавас қилгулик оилада туғилганман. Тез кунларда ота-онамнинг оила қуришганига 30 йил бўлади. Буни кенг даврада нишонлашни режалаштирганмиз. Опам, иккита синглим ва укам бор. Келажакда худди шундай тинч осуда оиланинг бекаси бўлсам дейман. Ниятим икки ўғил ва икки қизининг онаси бўлиш. Мен ҳам худди ота-онам сингари, фарзандларимга  ўз қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда касб танлашларига имконият яратиб бераман”, —дейди актриса оиласи ҳақида. 

Феруза Норматова ўзи ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирар экан: 

“Санъаткорлар истаса-истамаса, улар ҳақида турли гап-сўзлар тарқалаверади. Буни мен касб танлашимдан олдин билиб, тан олиб бўлганман. Менимча, миш-мишларни ўз ҳаётидан зериккан, нима иш билан шуғуланишни билмаганлар тарқатса керак. Мен унақаларга умуман аҳамият бермайман”,—дея жавоб берди. 

Актриса иштирокидаги “Қисқа ва лўнда” лойиҳасини “Даракчи” газетасининг пайшанба куни сотувга чиқадиган 40-сонида ўқишингиз мумкин.

Теги: Феруза Норматова: “Ўз ҳаётидан зери

Всего комментариев: 0
avatar