Главная » 2016 » Август » 12

Феруза Собитова: Эркакларга “стерва” аёллар ёқади


  • Admin
  • 12 Авг 2016(18:44)
  • 688
  • 0

Актриса Феруза Собитованинг ижодига назар солсак, унинг салбий образлари ижобий образларига нисбатан анча кўплигига амин бўламиз. 

Бугунги ўзбек кино оламининг салбий роллар қаҳрамонига айланган Феруза Собитова “Сабо” газетасига берган интевьюсида ўз образлари ҳақида шундай деди:

“Негадир эркакларимиз мени ўша ‘стерва’ образларимни хотираларида сақлаб қолишади. Менимча эркакларга шундай аёллар ёқади. Ёқимтой, жон куйдирувчи, бечора аёллар эркакларга ёқмаса керак. Уларни ўша ‘обориб олиб келувчи’ аёллар ром этар экан… ‘Типажим’ шунақа бўлгани учун Ҳилол ака Насимов ҳам салбий образларга кўп чақирадилар. ‘Ака, ижобий образ йўқми?”, десам “Келинг, шуни сиз ўйнанг, сиздан бошқасига ишонмайман!’ дейдилар. Кейин рози бўлганимни ўзим ҳам билмай қоламан”.

Шунингдек, актриса ўзини салбий образга осонроқ киришини ҳам тан олди:

“Ишонинг, табиатан қувноқ ёки ҳазилкаш бўлганим билан салбий ролга киришишим осон экан. Менимча ташқи кўринишимнинг ўзи камерага битта қараганимни ўзидаёқ ‘гапириб қўяди’. Тан оламан, асосан мухлисларим ҳам салбий ролларим ўзимга ярашганини айтишади. Ҳатто Жавоҳир Зокиров менга ‘У неё отрицательная обаяния’, яъни ‘Унинг совуқ жозибаси бор!’ деб таъриф берган”.

Теги: Феруза Собитова: Эркакларга “стерва

Всего комментариев: 0
avatar