Главная » 2016 » Август » 24

“Forbes” журнали энг кўп ҳақ тўланадиган актрисани эълон қилди


  • Pro_eXclusive
  • 24 Авг 2016(09:31)
  • 318
  • 0
Голливуднинг бу машҳур актрисаси икки йилдан буён “Forbes” талқини бўйича энг кўп ҳақ тўланадиган актриса бўлиб келмоқда. Актриса Женнифер Лоуренс “Forbes” журналининг талқинига кўра, икки йилдан буён энг юқори ҳақ тўланадиган киноюлдуз бўлди. “Оскар” мукофоти соҳибаси 12 ой мобайнида 46 миллион АҚШ доллари ишлаб олди. Ундан кейин иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган актрисалар Мелисса Маккарти ва Скарлетт Йоханссон 33 ва 25 миллион доллар ишлаб топишди. Рейтингда кейинги ўринларини Женнифер Энистон ($21 млн), Фань Бинбин ($17 млн), Шарлиз Терон ($16.5 млн) ва Эми Адамс ($13.5 млн) эгаллашди. Кучли ўнликни Жулия Роберц ($12 млн), Мила Кунис ($11 млн) ва ҳинд киноси юлдузи Дипика Падуконе ($10 млн) якунлаб беришди. Аввалроқ, Скарлетт Йоханссон Голливуднинг энг кассабоп актриса эканлиги ҳақида ёзган эдик. У 10 нафар энг кўп фойда олиб келган актёрлар рўйхатида ягона аёл сифатида эътироф этилган эди. Маълумот ўрнида, Женнифер Лоуренс 1990 йил 15 августда АҚШнинг Кентукки штатида туғилган. 2006 йилдан буён кинода фаолият олиб боради.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar