Главная » 2017 » Январь » 11

Фотожумбоқ: Интернет “учоёқли” қиз жумбоғи устида бош қотирмоқда, аслида..


  • Mirkarimoff
  • 11 Янв 2017(21:11)
  • 1286
  • 0

Интернет-фойдаланувчилар “учоёқлик” қизнинг жумбоғи устида бош қотиришмоқда.

Мазкур сурат Imgur форумида пайдо бўлди. Сайтнинг ўн минглаб фойдаланувчилари оптик иллюзиянинг сирини тушунишга урунишмоқда, аммо аксарият иштирокчилар гап нимадалигини билолмай ҳайрон, деб ёзади Independent нашри.

Суратда “учоёқли” қизнинг сурати акс этган. Уни AMassiveTRexHoldingaBaby никли фойдаланувчи жойлаган. Мазкур жумбоқни топиш учун унга бир дақиқа вақт керак бўлган, кейин эса унинг мияси жумбоқнинг ечимини топишга муваффақ бўлган.

Аксарият интернет фойдаланувчиларнинг бунга ақллари етмаган. Айримлар қиз ёстиқ устида ўтирибди дея таҳмин қилган. Бироқ суратнинг сири у қадар мураккаб эмас.

Яхшилаб эътибор берилса, қиз ўнг оёғи олдида қўлида кўза ушлаб турганини кўриш мумкин, ушбу кўза унинг тиззаси ва кўйлаги билан уйғунлашиб кетмоқда.

Теги: учоёқли” қиз жумбоғи

Всего комментариев: 0
avatar