Главная » 2016 » Август » 17

Франция элчиси миссиясини якунлаш олдидан Абдулазиз Камилов билан учрашди


  • Pro_eXclusive
  • 17 Авг 2016(16:40)
  • 100
  • 0
Бугун, 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Франция Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жак-Анри Эльсни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда турли даража Ўзбекистон-Франция мулоқотларининг конструктивлиги ва очиқлиги қайд этилди, шу жумладан мунтазам парламентлараро алмашинувлар ҳамда икки давлат ТИВ делегациялари ўртасидаги маслаҳатлашувлар доираларида. Дипломатик миссиясини якунлаётгани сабабли Элчига Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришдаги шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилди.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar