Главная » 2016 » Июль » 8

Франция Германияни турнирдан чиқариб юбориб, финалга йўл олди


  • Admin
  • 08 Июл 2016(03:48)
  • 350
  • 0

Европа чемпионати ярим финалида турнир мезбонлари бўлмиш Франция терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпионлари Германияга қарши майдонга чиқди.

Учрашувнинг биринчи бўлими немисларнинг тўлиқ устунлиги остида ўтди. Лекин биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг иккинчисида Бастиан Швайнштайгер жарима майдончасида қўли билан тўпга тегинди ва италиялик ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Белгиланган жарима зарбасини французлар тўпурари Антуан Гризманн аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим боши немислар учун кўнгилсиз бошланди. Жамоанинг асосий ҳимоячиси Жером Боатенг жароҳат олиб, майдонни тарк этди.

72-дақиқада Антуан Гризманн Нойернинг тўпга чиқишдаги хатосидан кейин гол уриб, устунликни оширди ва турнирдаги голларини 6тага етказиб олди - 2:0.

Ўйинда ҳисоб ўзгармади ва Франция турнир финалига чиқди.

Энди Дидье Дешам шогирдлари 10 июнь куни Португалияга қарши финал баҳсида майдонга тушишади.

Германия – Франция 0:2 

Голлар: 0:1 – 45, пенальти Гризманн, 0:2 – 72 Гризманн.
Германия – Нойер, Хёведес, Боатенг (Мустафи, 61), Ҳектор, Киммих, Жан (Гётце, 67), Швайнштайгер (Сане, 79), Кроос, Ўзил, Дракслер, Мюллер.
Франция – Льорис, Косьельни, Эвра, Санья, Умтити, Погба, Матюиди, Пайе (Канте, 71), Сиссоко, Гризманн, Жиру (Жиньяк, 78).
Огоҳлантиришлар: Жан (36), Эвра (43), Швайнштайгер (45), Ўзил (45), Дракслер (50), Канте (75).

Теги: финалга йўл олди, Франция Германияни турнирдан чиқари

Всего комментариев: 0
avatar