Главная » 2016 » Август » 4

Франциялик футболчи ўйин вақтида қулоғининг бир қисмидан айрилди (фото)


  • Admin
  • 04 Авг 2016(12:30)
  • 840
  • 0

Италиянинг “Милан” клуби собиқ аъзоси, айни дамда Франциянинг “Бордо” жамоаси ҳужумчиси Жереми Менез “Лорьян”га қарши ўртоқлик ўйинида футболда кам учрайдиган жароҳатлардан бирини олди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 29 ёшли футболчи 77 дақиқада рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Менез йиқилган вақтда рақиб футболчиси бутсаси билан унинг бошини, аниқроғи эса, қулоғини тилиб кетди.

Натижада франциялик футболчи қулоғининг бир қисмидан айрилди. У шу заҳоти захирага олинди.

Хабарда қайд этилишича, яқин орада Менез жарроҳ столига ётади. Футболчининг тикланиш муддати кейинроқ маълум қилинади.

Теги: Франциялик футболчи ўйин вақтида қу

Всего комментариев: 0
avatar