Главная » 2016 » Май » 24

Гавайи оролларида самолёт ҳалокати туфайли 5 киши нобуд бўлди


  • voydodaxek
  • 24 Май 2016(17:19)
  • 157
  • 0

Тез тиббий ёрдам келганида парашютчилардан бири тирик эди.

 

Бугун, 24 май куни Гавайи оролларининг Хапапепе туманида енгил моторли самолёт ҳалокатга учради.
 
Маълумотларга кўра, авиахалокатда 5 киши – битта учувчи,  икки нафар инструктор ва икки парашютчи вафот этган. Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, самолёт пастга қулаганидан сўнг, воқеа жойига зудлик билан тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келган. Бу вақтда парашютчилардан бири тирик бўлган. Парашютчи шу заҳотиёқ шифохонага олиб кетилган бўлсада, олган жароҳатларининг жиддийлиги сабабли, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.
 
Айни пайтда ушбу ҳодиса билан Транспорт воситаларида хавфсизлик бўйича Миллий Кенгаш шуғулланмоқда. Кенгаш вакиллари ўлим ҳодисалари юзасидан тергов ишларини бошлаб юборишди.

Теги: Гавайи оролларида самолёт ҳалокати

Всего комментариев: 0
avatar