Главная » 2016 » Апрель » 17

Германиядан Хитойга 100 дона чумоли келтирилди


  • News
  • 18 Апр 2016(01:26)
  • 241
  • 0
Хитойнинг Сичуань провинциясидаги Ченду шаҳрида божхона ходимлари Германиядан келган посилка ичидан 100 дона тирик қора чумолини топдилар.

Маълумотлар кўра, чумолиларнинг катталиги 1,5 дан 2 сантиметргача етади. Уларнинг ҳар бири алоҳида равишда озроқ сув солинган трубкаларга жойлаштирилган.

Нашрнинг ёзишича, Хитойда катта чумолиларни тез-тез уй ҳайвони сифатида сақлайдилар. Лекин, мамлакатга четдан олиб келинаётган ҳашаротларнинг Хитойда табиий душманлари йўқ ва бу атроф-муҳитни хавф остига қўяди.

Сўнгги пайтларда Хитойга хавфли ўсимлик ва ҳайвон турларини олиб келиш кўпайган. Хусусан, 2015 йилнинг ноябрида Ченду божхонасида Германиядан келтирилган посилка текширилганда, унинг ичидан 1000дан ортиқ тирик чумоли топилган.

Хэнань провинцияси карантин хизматининг маълумотларига кўра, 2016 йилнинг биринчи чорагида Хитойда учрамайдиган хавфли ўсимлик ва ҳайвонларнинг 68 тури аниқланган.

Теги: Германиядан Хитойга 100 дона чумоли

Всего комментариев: 0
avatar