Главная » 2016 » Июль » 8

Гиннес рекордлар китобига киритилган бангкоклик бўри қизча


  • Admin
  • 08 Июл 2016(22:16)
  • 1110
  • 0

Бангкоклик Супатра исмли қизча хромосомадаги ўзгаришлар туфайли, туғма Амбрас синдроми ёки гипертрихоздан азият чекади, деб хабар берди “Interesno.cc” нашри. 

Қизча дунё миқёсида кам учрайдиган, ирсий касалликка чалинган 50 одамнинг биридир. Қизчанинг бир неча хил исми мавжуд. У бу исмларга туғилганидан эмас, кейинчалик эгалик қилган. Қизчанинг ташқи қиёфасидан келиб чиқиб, одамлар уни турлича ном билан чақиришади. Супатра Сасупфан энг жундор қизча сифатида Гиннеснинг рекордлар Китобига киритилган. 

Гипертрихоз касаллиги туфайли қизчанинг юзи ва танаси доимо эътибор талаб қиладиган қалин жун билан қопланган. Ғалати ташқи қиёфага эга бўлган Супатра одамлар томонидан Бўри қиз, Маймун башара деб номланиб, турлича лақаб орттирган. 

Илгарилари қизча бу лақаблардан хафа бўлган бўлса, расман рекордчи деб ном олгандан кейин одамларнинг унга бўлган муносабати ўзгарганини сезди. У ўзи ўқиётган мактабда ҳам машҳур инсонга айланди.

Теги: Гиннес рекордлар китобига киритилга

Всего комментариев: 0
avatar