Главная » 2016 » Октябрь » 31

“GM O`zbekiston” АЖ Фуқаролар мурожаатларини қабул қилади ва ижобий ҳал қилади


  • News
  • 31 Окт 2016(23:48)
  • 350
  • 0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 366-сонли қарорида белгиланган топшириқларни амалга ошириш, Республикамизда ишлаб чиқарилаётган автомобилларни сотиш ва уларга хизмат кўрсатиш масалаларига боғлиқ бўлган фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида “Ўзавтосаноат” АК тизими корхоналари раҳбарлари ва мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳлар тузилди. Бу ҳақида “GM O`zbekiston” АЖ ахборот хизмати хабар берган.

“GM O`zbekiston” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар савдоси ва уларга хизмат кўрсатиш масалалари бўйича жамият бош директори в.в.б. Рустам Бахтиёрович Ражабов бошчилигидаги ишчи гуруҳга фуқароларни қабул қилиш ва улар томонидан кўтарилаётган масалаларни атрофлича кўриб чиқиш ва асосли равишда ижобий ҳал қилиш вазифаси юклатилган.

Фуқароларни қабул қилиш ҳар куни соат 8:00 дан 11:00 гача “GM O`zbekiston” АЖ биносининг 107-хонасида амалга оширилмокда.

Фуқаролар мурожаатлари, улар қайси воситалар орқали етказилганидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси аппаратига ҳисобот тариқасида мунтазам равишда етказилади ва ҳар бир мурожаат юзасидан амалга оширилган чоралар ҳақида маълумот берилади.

Фуқароларнинг мурожаати тезкор равишда кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида, фуқаролардан ўз мурожаатини “GM O`zbekiston” АЖ ишчи гуруҳига, ёки ўзларига яқин бўлган дилерлик ташкилотига, ҳамда “Мижозларни қўллаб қувватлаш маркази” (Call Center) рақамларига қўнғироқ қилиш орқали юбориш мумкинлиги ҳам маълум қилинди.

“Ўз томонимиздан биз, сизнинг мурожатингизни расмий хужжатлаштириб, энг тез фурсатда кўриб чиқилишини ва сизга қулай бўлган услубда мурожаат натижаларини етказиб беришни кафолатлаймиз”, дейилади Матбуот хизматининг хабарида.

Теги: “GM Ozbekiston” АЖ Фуқаролар мурожа

Всего комментариев: 0
avatar