Главная » 2016 » Октябрь » 18

Гонконгда дунёдаги энг кекса панда вафот этди


  • News
  • 18 Окт 2016(11:01)
  • 483
  • 0
Гонконгда Цзя-Цзя лақабли дунёдаги энг кекса панда 38 ёшда вафот этди. Бу ҳақда “РенТВ” хабар қилади.

Инсон умри ҳисобида 114 йил умр кечирган панда аслида 1978 йил очиқ табиатда дунёга келган. Панда 2 ёшга етганида Синчуань провинциясида одамлар томонидан ўлимдан қутқариб қолинганди. Ўшандан бери Цзя-Цзя қўриқхонада ҳаёт кечираётган эди.

Айтиш лозимки, сўнгги вақтларда панда овқат ейишдан ўзини тияётган. Шу сабабли у 71 килограмдан 67 килограмга озиб кетди.

Кеча, 16 октябрь куни тонгда эса унинг аҳволи оғирлашди. Қўриқхона ходимлари жонивор азобланмаслиги учун унга ҳаёт билан тез ва осон видолашишига ёрдам беришди.

Умида Якубова

Теги: Гонконгда дунёдаги энг кекса панда

Всего комментариев: 0
avatar