Главная » 2016 » Май » 2

Гулбаҳор Эрқулова Райҳоннинг ўғилларига ота кераклигини айтди


  • Admin
  • 02 Май 2016(20:21)
  • 665
  • 0

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова энди Райҳон ва Йигиталининг оилавий муносабатларига дарз кетганига эътибор қаратиб, уларнинг ажрашишини “жумбоқ” деб атади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва унинг собиқ турмуш ўртоғи актёр Йигитали Мамажонов кечадан буён яна ОАВларнинг эътиборига тушди. Бунга сабаб Йигитали Мамажонов ўғилларини таваллуд куни билан ижтимоий тармоқлар орқали табриклагани бўлди.
 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулованинг ижтимоий тармоқлар орқали ёзиб қолдирадиган баъзи мулоҳазаларини сайтимиз орқали ўқувчиларимизга тақдим этишимиз, кимларнингдир ғашига тегишини биламиз. Шунга қарамай, унинг навбатдаги фикрларини ҳам эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.
 
Шу кунгача Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова ва кўплаб таниқли хонандаларни аёвсиз танқид қилган Гулбаҳор Эрқулова бу сафар Райҳон ва Йигиталининг ажрашиши масаласига тўхталди.
 
Йигиталининг фарзандларини кўтариб турган суратини Facebook’даги саҳифасига жойлаштирган Эрқулова “Шуларнинг ҳаёти тушунарсиз. Шунча йил турмушга чиқмай юрди. Тенггини топгандай эди... Лекин фақат Райҳон ҳақида гапирилади. Актёр Йигитали ҳақида эса ҳеч гап йўқ. Сабабсизга ўхшаб туюлади ажрашишлари ҳам. Шундай ширин иккита фарзанд, ўғил болаларга ота керак. Жумбоқлар кўп...”, деб муносабат билдирди .
 
Бизнингча, Гулбаҳор Эрқулованинг бу мулоҳазаларидан Райҳоннинг ҳам, Йигиталининг ҳам хабари йўқ. Қизиқ, Райҳон ва Йигитали Эрқулованинг бу фикрларига қандай жавоб қайтараркин?

Теги: Гулбаҳор Эрқулова Райҳоннинг ўғилла

Всего комментариев: 0
avatar