Главная » 2016 » Октябрь » 17

Индонезияда қор одам топилди


  • News
  • 17 Окт 2016(10:44)
  • 1281
  • 0
Индонезияда қор одам топилди

Индонезияда қор одам топилди
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг видеода айиқ тасвирлангани ҳақидаги фикрларини олимлар рад этишмоқда.

Индонезиядаги ўрмонга ўрнатилган камераларга қор одамнинг тасвири тушиб қолди. Бу ҳақда “Mirror” ёзмоқда.

Сўнгги вақтларда дунёнинг турли чеккаларида йети-қор одамнинг топилгани борасидаги хабарлар тобора кўпайиб бормоқда. Олимлар йетилар асосан Шимолий Америкада яшашади, деган фикрни билдиришса-да, айни тасвирлар Осиё ҳудудида суратга олинган. Видеотасмани диққат билан кузатган мутахассислар айни тасвирларда шубҳасиз, йети кетаётганини билдиришмоқда.

Ҳар галгидек, тасвирлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлгач, йети компьютер датурлари ёрдамида “пайдо қилинган”и, аслида эса бу айиқ ёки бошқа жонивор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлар кўпайиб кетди. Тармоқ фойдаланувчилари орасида видеодаги жонзот айиқ эканига ишонаётганларга мутахассислар “Индонезияда айиқлар йўқ”, деган жавобни беришмоқда.

Умида Якубова

Теги: Индонезияда қор одам топилди

Всего комментариев: 0
avatar