Главная » 2016 » Ноябрь » 2

Instagram илова орқали харидларни амалга ошириш функциясини ишга туширди


  • Mirkarimoff
  • 02 Ноя 2016(22:51)
  • 222
  • 0

Instagram сервиси мобил телефонларда онлайн-харидларни амалга ошириш учун янги функциясини синовдан ўтказишни бошлади. Компания расмий блогида маълум қилинишича, мазкур функция ҳозирча ижтимоий тармоқнинг фақат АҚШдаги  iOS платформаси фойдаланувчиларига ана шундай имкониятни тақдим этади. 

"Янги функция фойдаланувчиларга хариддан олдин бренд билан танишиш ва товарларни қўлга киритиш жараёнини осонлаштириш имконини беради", - дея таъкидланади компанияда.

Бугунги кунда синовда Instagram билан бирга Kate Spade ва JackThreads каби 20 ритейл-бренд иштирок этмоқда.

Онлайн-харид механизми бир неча қадамдан иборат бўлади: Instagram реклама постининг қуйи қисми чап томонида "tap to view" ("кўриш учун босиш") ёзуви пайдо бўлади, бу ерда фойдаланувчилар маҳсулот ва унинг нархи ҳақида батафсил маълумотни кўришлари мумкин бўлади. Харид "shop now" ("ҳозир харид қилиш") ёзувини босиш орқали амалга оширилади. 

Теги: Instagram

Всего комментариев: 0
avatar