Главная » 2016 » Август » 1

iPhone икки SIM-карта билан таъминланиши мумкин


  • Admin
  • 01 Авг 2016(17:25)
  • 348
  • 0

Июнь ойида интернетда iPhone 7 қурилмасининг иккита SIM-картага мўлжалланганлиги акс эттирилган дастлабки сурати пайдо бўлди. Энди эса Apple смартфонининг келажакда иккита SIM-картали бўлишига яна бир далил ишора қилмоқда. 

АҚШнинг патент ва савдо белгилари бюроси Apple’нинг янги патент аризасини чоп этди, унда рақам аниқлаш тизимининг иккита SIM-картали смартфонда бир вақтнинг ўзида икки қўнғироқ амалга ошган тақдирда, қандай ишлашига оид тавсиф берилган. 

Бозорда кенг тарқалган икки SIM-картали телефонларда суҳбат давомида иккинчи қўнғироқ амалга ошса ёки унинг рақамини билиш учун биринчи қўнғироқни кутиш режимига ўтказиш керак бўлади. 

Apple эса ўзининг патент аризасида бундай вазиятларда иккинчи “сим карта”нинг рақамини аниқлаш ва уни ўтказиб юборилган қўнғироқлар рўйхатида сақлаб қолиш имконини берувчи схемани таклиф қилди.

Apple томонидан бундай аризанинг берилиши икки  SIM-картали iPhone’нинг яратилишини кафолатламайди, албатта. Шу билан бирга бу маълумот компаниянинг мазкур технологияга қизиқишини тасдиқлайди. Сўнгги пайтларда iPhone ишлаб чиқарувчиси Хитой бозоридаги аввалги муқим ўрнини йўқота бошлади, унинг ўрнини маҳаллий компаниялар эгаллашмоқда. Хитой истеъмолчиларининг фикрича, Apple’нинг рақиб қурилмаларга нисбатан асосий камчиликларига унинг юқори нархидан ташқари, “иккита сим картали” моделининг йўқлиги ҳам киради.

Теги: iPhone икки SIM-карта билан таъминл

Всего комментариев: 0
avatar