Главная » 2016 » Октябрь » 23

Қирғизистон Конституциясининг оригинал нусхаси йўқолди


  • News
  • 23 Окт 2016(15:47)
  • 427
  • 0
Қирғизистонда мамлакат Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ўтказилган парламент референдумини тасдиқлаш бўйича овоз бериш жараёнида Олий қонуннинг асл нусхаси йўқолганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда “Казинформ” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Ота макон” фракциясининг депутати Алмамбек Шикмаматов мамлакатнинг асосий қонуни қаерда эканлигини билмайдиган президент маъмурияти вакилларига катта масъулият юклашни талаб қилди. Унинг айтишича, мамлакат Конституцияси Адлия вазирлиги ёки Бош прокуратурада эмас, айнан Қирғизистон Республикаси президентининг маъмуриятида сақланиши керак эди. Конституциянинг йўқлиги ҳар томонлама мушкул ҳолатга солади.

“Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишдан аввал унинг оригиналини топиш зарур, акс ҳолда биз қаерга ўзгартириш киритишимизнинг қандай аҳамияти бор?!”, дейди Қирғизистон Республикасининг собиқ прокурори депутат Аида Салянова.

Шунингдек, социологлар ҳам Конституциянинг асл нусхасини топиш бўйича махсус комиссия тузилишини талаб қилишди.

Дурдона Расулова

Теги: Қирғизистон Конституциясининг ориги

Всего комментариев: 0
avatar