Главная » 2016 » Март » 24

Қирғизистон президенти Бельгия қиролига телеграмма юборди


  • voydodaxek
  • 24 Мар 2016(12:22)
  • 473
  • 0

Қирғизистон Бош вазири ҳам бельгиялик ҳамкасбига телеграмма йўллади.

 

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Бельгия қироли Флиппга телеграмма юборди. Унда Қирғизистоннинг амалдаги президенти Брюсселдаги терактларга нисбатан ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
“Қирғизистон Республикаси инсоннийликка зид ва мудҳиш терактларни кескин қоралайди ва шунга аминки,  террористик ҳаракатларни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди”, – дейилади Атамбаевнинг Бельгия қироли Флиппга йўллаган телеграммада.

“Президент теракт қурбонларининг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди ва жароҳатланган инсонларга тезроқ соғайиб кетишларини тилаб қолади”, – дейди Қирғизистон президенти матбуот хизмати.
 
Қирғизистон Бош вазири Темир Сариев ҳам бельгиялик ҳамкасби Шарл Мишель номига ҳамдардлик телеграммаси юборди ва унда терроризмнинг тарқалиши бугунги кунда дунёнинг барча давлатлари учун хавф эканини айтиб ўтди.

Теги: Қирғизистон президенти Бельгия қиро

Всего комментариев: 0
avatar