Главная » 2016 » Октябрь » 26

Қирғизистон Президенти Шавкат Мирзиёевдан миннатдор


  • News
  • 26 Окт 2016(20:44)
  • 874
  • 0
Бугун, 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Адхам Икрамов бошчилигидаги делегация икки томонлама келишувларни амалга ошириш мақсадида жавоб тариқасидаги ташриф билан Ўш шаҳрига (Қирғизистон Республикаси) ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев телефон орқали суҳбатлашишди. Бу ҳақда Қирғизистон Президентининг расмий сайтида хабар берилган

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларини ҳар томонлама ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон ҳукумати икки томонлама ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратгани, икки давлат ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини олиб боргани учун Шавкат Мирзиёевга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шунингдек, қардош халқнинг тинчлиги мустаҳкам бўлиши ва ривожланишига тилакдош эканини айтиб ўтди.

Мухторбек Абдуллаев

Теги: Қирғизистон Президенти Шавкат Мирзи

Всего комментариев: 0
avatar