Главная » 2016 » Сентябрь » 2

Ислом Каримов вафот этди


  • Admin
  • 02 Сен 2016(21:56)
  • 1783
  • 4

Ўзбекистон халқи оғир жудоликка учради. Республиканинг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда бугун, 2 сентябрь куни "Ўзбекистон" телевидениеси орқали маълум қилинди.

Президентда 28 август куни қайд этилган инсульт уни ҳаётдан олиб кетди.

Дафн маросими 3 сентябрь куни марҳумнинг она шаҳри Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Шу куни Самарқанддаги халқаро аэропорт махсус рухсати бўлмаган самолётлар учун бутунлай ёпилган.

Kun.uz сайти марҳумнинг яқинларига ва ўзбек халқига сабр тилайди. Унинг хотираси авлодлар хотирасида абадий қолажак.

Ўзбекистонда Ислом Каримов бошқаруви даврида бир авлод туғилди, ўсиб-улғайди, таълим-тарбия олди. Юртдаги чорак асрлик барқарорлик, бутун бир янги авлод, янгича қараш ва янги ҳаёт учун муҳтарам президентга миннатдорчилик билдирамиз.

Фироқ вақтидир, эй кўзлар, энди қон йиғланг,
Билурмисизки, бугун не кишидин айриласиз (Алишер Навоий)

Теги: Ислом Каримов вафот этди

Всего комментариев: 4
avatar
1 islom98 • 22:47, 02 Сен 2016
Ee xudo joylarni janatan qgin Odami ishongsi kemidii
avatar
2 6062589 • 01:49, 03 Сен 2016
Xudo raxmatiga olgan busin joylari jannattan busin
avatar
3 Nurbek8243 • 13:40, 03 Сен 2016
xudo oz panoxiga olsin iloyim oxiratlari obod bolsin
avatar
4 Nurbek8243 • 13:43, 03 Сен 2016
xudo oz panoxiga olsin iloxim, Oxiratlari obod bolsin bunday insonlar nomi abadiy yashaydi !!!
avatar