Главная » 2016 » Июнь » 24

Ислом Каримов Владимир Путин билан халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашди


  • voydodaxek
  • 24 Июн 2016(11:47)
  • 966
  • 0

Учрашувда 2016 йил апрель ойида Москвада ўтган олий даражадаги музокаралар якунлари ўзаро ҳамкорлик ривожига янги суръат бағишлагани қайд этилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 23 июнь куни Кўксаройда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЎзАхабар бермоқда.
 
Ислом Каримов Владимир Путин билан мулоқот чоғида ушбу учрашув Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ўзаро ва кўп томонлама ҳамкорликнинг мантиқий давоми, мамлакатларимиз стратегик шерикликни ривожлантириш йўлидан бораётганининг яққол намоёни эканини алоҳида таъкидлади. 

Теги: Ислом Каримов Владимир Путин билан

Всего комментариев: 0
avatar