Главная » 2016 » Сентябрь » 17

Испанияда нуфузли кинофестивалга старт берилди


  • Pro_eXclusive
  • 17 Сен 2016(15:47)
  • 167
  • 0
Европада нуфузи бўйича Канн, Берлин ва Венеция фестивалларидан кейин тўртинчи ўринда турувчи мазкур кинотанлов 24 сентябрга қадар давом этади. Испаниянинг Сан-Себастьян шаҳрида 64-Халқаро кинофестивал ўз ишини бошлади. Бу йилги фестиваль меҳмонлари Моника Белуччи, Ричард Гир, Хью Грант, Изабель Юппер, Жозеф Гордон-Левитт, Женнифер Коннелли каби кино олами юлдузлари бўлишди. Кинофестивалнинг асосий “Олтин чиғаноқ” мукофотига 17та фильм даъвогарлик қилмоқда. Танловдан ташқари, тадбир давомида Оливер Стоуннинг “Сноуден”, Жером Саллнинг жаҳон океани тадқиқотчиси Жак-Ив Кусто ҳақида ҳикоя қилувчи “Оддисея” картиналари намойиш этилади. Европада нуфузи бўйича Канн, Берлин ва Венеция фестивалларидан кейин тўртинчи ўринда турувчи мазкур кинотанлов 24 сентябрга қадар давом этади.

Теги: Испанияда нуфузли кинофестивалга ст

Всего комментариев: 0
avatar