Главная » 2016 » Март » 19

Истанбулда навбатдаги мудҳиш теракт: Туркияга кўз тегдими?


  • voydodaxek
  • 19 Мар 2016(18:00)
  • 521
  • 0

Портлаш натижасида уч киши ҳалок бўлди ва камида 7 киши жароҳатланди.

 

Бугун, 19 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида теракт амалга оширилди.  Ҳудкуш террорчи томонидан шаҳарнинг марказий Истиқлол кўчасида Тошкент вақти билан соат 14:00да қўпорувчилик ҳаракати амалга оширилди.  Бу ҳақда “Dailysabah” маълум қилди.

Портлаш натижасида уч киши ҳалок бўлди ва камида 7 киши жароҳатланди.

Воқеа жойига тез тиббий ёрдам ходимлари ва махсус хизматлар вакиллари этиб келишган. 
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз,  13 март куни Туркия пойтахти Анқара шаҳридаги Қизилой майдонида кучли портлаш юз берган эди.  Қўпарувчилик ҳаракати оқибатида 37 киши ҳалок бўлиб,  130га яқин одам жароҳат олди.  Теракт учун жавобгарликни курдларнинг “Курдистон озодлик лочинлари” гуруҳи ўз зиммасига олган эди.
2016 йил бошидан  буён Туркияда учта теракт амалга оширилди,  бу тўртинчиси ҳисобланади.

Теги: Истанбулда навбатдаги мудҳиш теракт

Всего комментариев: 0
avatar