Главная » 2016 » Июнь » 29

Истанбулдаги портлаш пайтида Албания бош вазири аэропортда бўлган


  • voydodaxek
  • 29 Июн 2016(12:47)
  • 653
  • 0

Отатурк аэропортида бўлган теракт оқибатида 36 киши ҳалок бўлди, 147 киши жароҳатланди

 

Албания бош вазири Эди Рамой ўтирган самолёт Истанбул аэропортига келиб қўнаётган пайтда теракт содир бўлган. Бу ҳақда “The Telegraph” хабар берди.

Хабарда ёзилишича, Албания бош вазири Туркияга расмий ташриф билан келган эди. 

Эди Рамой ва уни кузатиб келган одамларга ҳеч нима хавф солмаган.

Эслатиб ўтамиз, 28 июнь куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Отатурк аэропортида мудҳиш портлаш рўй берди. Портлаш Туркия вақти билан соат 21:45да рўй берган. Теракт давомида жами уч марта бомба портлатилган. Қўпорувчилик ҳаракати натижасида жами 36 киши ҳалок бўлди, 147 киши жароҳатланди.  

Теги: Истанбулдаги портлаш пайтида Албани

Всего комментариев: 0
avatar