Главная » 2016 » Сентябрь » 15

Ит вафоми? Якутияда ит кекса эгасини ғажиб ташлади


  • Pro_eXclusive
  • 15 Сен 2016(15:36)
  • 395
  • 0
Кекса аёлнинг ўлими сабаблари, суд-тиббий экспертиза маълумотларидан сўнг аён бўлади. Бугун, 15 сентябрь куни Россиянинг Якутия шаҳрида яшовчи 79 ёшли кекса аёлни яқинлари ўлик ҳолда топишди. Катта зотдор ит билан ёлғиз ўзи яшаган кекса аёлнинг танасини ва бош қисмини ит ғажиб ташлаган. Полиция аёлнинг ўлими сабабини аниқлаш учун суд-тиббиёт экспертизасини ўтказмоқда. Тахминларга кўра, у ит ғажишидан аввал, қандайдир бошқа сабаб билан вафот этган бўлиши ҳам мумкин. Айни вақтда ит ушланган. У махсус қафасда сақланмоқда. Полициянинг хабар беришича, итдан ҳам тергов учун керакли тиббий экспертиза таҳлиллари олинади.

Теги: Ит вафоми? Якутияда ит кекса эгасин

Всего комментариев: 0
avatar