Главная » 2016 » Июль » 27

Қиз ўлимидан бир неча лаҳза илгари Instagram'га ажойиб сурат жойлади


  • Admin
  • 27 Июл 2016(19:47)
  • 1280
  • 0

АҚШнинг Флорида штатидан бўлган 35 ёшли Колин Бернс дўстлари билан машҳур Катта дара паркига экскурсияга йўл олиб, баланд қоя четида ўтирганча суратга тушди ва шу захоти суратни Instagram'га жойлади, деб хабар берди “Сosmo.ru” нашри.

Бу вақтда қизнинг дўстлари қуёш ботишини суратга олаётган бўлиб, ижтимоий тармоққа жойланган сурат Колиннинг сўнгги сурати бўлишини хаёлларига ҳам келтиришмади.

Independent нашрининг хабар беришича, қиз табиат манзарасида суратга тушмоқчи бўлиб, қоя четига ўтирган, суратга тушиб бўлгач, хавфли жойдан қўзғалганда, оёғи тойиб кетиб, 120 метр баландликдан жарга қулаган.

Қизнинг дўстлари ҳамон шок ҳолатида бўлиб, бу қулаш уларнинг ҳаётидаги энг даҳшатли воқеа бўлиб қолганлигини таъкидлашмоқда. Колорадо штати полицияси ва миллий парк хавфсизлик хизмати ходимлари сайёҳлар орасида бундай бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш чораларини кўрмоқда.

Теги: Қиз ўлимидан бир неча лаҳза илгари

Всего комментариев: 0
avatar