Главная » 2016 » Март » 9

Яманда итларнинг қонини ичувчи вампир одам қўлга олинди


  • voydodaxek
  • 09 Мар 2016(23:54)
  • 649
  • 0

Полициячилар вампир кичик ит боласининг қонини ичаётгани устидан чиқишган ва зудлик билан уни қўлга олишган.

 

Яманнинг Ходайда шаҳрида тириклайин итларнинг қонини ичувчи эркак икши қўлга олинди. Полиция ҳодимларини чақирган вампир кишининг қўшнилари унинг қилмишини ўз кўзлари билан кўрганликларини айтишган. Бу ҳақда “Planetanovosti.com” нашри хабар бермоқда.

Воқеа жойига етиб келган полициячилар вампирликда гумонланувчининг уйига киришганида, вампир кичик ит боласининг қонини ичаётгани устидан чиқишган ва зудлик билан уни қўлга олишган.

Маълумотларга кўра,у тирик итларнинг қонини сўриб олган ва уларни ўлдирган. Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани учун бу фуқарога қатъий жазо чораси қўлланилиши кутилмоқда.

Айтиш лозимки, дунёнинг маълум қисмларида, шаҳарларида ҳайвонларнинг қонини ичиш билан боғлиқ расм-русумларга риоя қилувчи қабилалар ҳали ҳам мавжуд.

Теги: Яманда итларнинг қонини ичувчи вамп

Всего комментариев: 0
avatar