Главная » 2016 » Август » 8

Янги iPhone'дан нима кутиш мумкин


  • Admin
  • 08 Авг 2016(19:09)
  • 323
  • 0

Apple корпорацияси келаси ойда iPhone 6S ва iPhone 6S Plus қурилмаларининг кенг имкониятларга эга "давомчиси"ни тақдим қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Bloombergмаълум қилди. 

Манбага кўра, янги девайс ўзининг икки камерали тизими ва босим кучи орқали таъсир кўрсатилувчи замонавийлаштирилган "уй" тугмаси билан ажралиб туради, шунингдек унда қулоқчинларни улайдиган дарча йўқ. Телефонлар ташқи кўринишидан 6S ва 6S Plus'га ўхшаш. 

Янги қурилмалар "иккиламчи камера" ҳисобига янада тиниқ ва ёрқин суратга олиш имконини беради, у бир пайтнинг ўзида иккита суратни олиб, сўнг уларни бирлаштириш ва уйғунлаштириш йўли билан сифатли кадрни тақдим қилади.

Шунингдек Apple фойдаланувчиларига "уй" тугмасининг кенгайтирилган функционали таклиф қилинади, у дастурларни янада самарали бошқаришга имкон яратади. 

Телефонларнинг янги моделлари янги iOS 10 операцион тизимида ишлай бошлайди, у аввалгиларига нисбатан интерактив виджетлар, хабарлар алмашинувининг янги воситалари, шунингдек "ақлли маиший техника"ни бошқариш учун иловалар билан тўлдирилган. Янги операцион тизим iPhone'нинг "баъзи эски моделлари"да ҳам ишлайди, бироқ мақолада iOS 10'нинг айнан қандай моделларга тўғри келиши ҳақида маълумот берилмаган.

Теги: Янги iPhone'дан нима кутиш мумкин

Всего комментариев: 0
avatar