Главная » 2016 » Август » 17

Янги Nexia 3 автомобили нархлари маълум қилинди.


  • Pro_eXclusive
  • 17 Авг 2016(11:12)
  • 206
  • 0
"Роҳат Узавтотеххизмат" автосалони Facebook саҳифасига автомобиллар нархинижойлаштирди. Саҳифада салондаги автомобиллар сурати ҳам илова қилинган. Унда келтирилишича, Chevrolet Nexia R3 автомобилининг 1-позицияси — 7 732 АҚШ доллари, 2-позицияси — 8 656 АҚШ доллари ва автомат қутига эга 4-позицияси 62.8 млн сўм туради. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари шартнома бор-йўқлиги ҳамда пул тўланса, қачон чиқиши билан қизиққан. Автосалон маъмури октябрь ва ноябрь ойларига чиқишини маълум қилган. Facebook фойдаланувчиларидан бири нархлар рўйхатини суриштирган. Автосалон маъмури қуйидаги рўйхатни тақдим этган.250 платформасидаги учинчи авлод Nexia замонавий ва тежамкор двигатель, 5 поғонали механик ва 6 поғонали автоматик узатмалар қутиси, пассив хавфсизлик тизими (хавфсизлик ёстиқчалари, ABS, болалар ўриндиқларини маҳкамлаш тизими) билан жиҳозланган. GM Uzbekistan ушбу машиналардан йил охиригача 14,8 минг дона сотишни мўлжалламоқда.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar