Главная » 2016 » Ноябрь » 27

Янги Samsung Galaxy S8 edge намойиш қилинди


  • Admin
  • 28 Ноя 2016(01:19)
  • 1369
  • 0

Samsung компанияси Galaxy Note 7 билан юзага келган можародан сўнг янги флагман смартфонини ишлаб чиқариш борасидаги режаларини қайта кўриб чиққан бўлиши мумкин. Бироқ инсайдерларнинг таъкидлашича, компания янги Samsung Galaxy S8 edge смартфонини Барселонада бўлиб ўтадиган Mobile World Congress 2016 кўргазмаси арафасида барибир намойиш қилади. Смартфоннинг биринчи рендери Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида пайдо бўлди.  

Эҳтимол қилинишича, бу рендер смартфонда намойиш қилинган Samsung’нинг реклама видеосидан лавҳадир. Ундан кўринишича, янги моделнинг дизайни аввалги моделларникига ўхшаш бўлади. Edge-версия эгилган экран ва орқа панелида икки камера билан жиҳозланган.

Эҳтимол, бундай камера фақатгина Samsung Galaxy S8 edge’да бўлади, смартфоннинг стандарт версияси битта камера билан бутланади. Модулларнинг жойлашиши ҳамда объектив ва чақноқ блокининг безалиши Huawei Mate 9’ни эслатиб юборади ва iPhone 7 Plus’дан анча фарқ қилади.

Samsung Galaxy S8 edge экрани атрофидаги рамкалар янада ингичкароқ ишланган. Кран тагида "Home" тугмаси йўқ – эҳтимол, дисплей остида ўрнатилган бармоқ изларининг ультратовушли сканери қўлланади, бу тугманинг ўзи эса виртуал кўринишга келган.

Аввалроқ янги смартфон Snapdragon 835 чипсети ёки унинг Samsung ишлаб чиқарган муқобили, 6 Гб тезкор хотира, 64-256 Гб доимий хотира билан жиҳозланиши маълум қилинганди. Samsung Galaxy S8 экрани диагонали 5,7 дюймни, Samsung Galaxy S8 edge’ники 6,2 дюймни ташкил қилади.
 

Теги: Янги Samsung Galaxy S8 edge намойиш

Всего комментариев: 0
avatar