Главная » 2016 » Март » 19

ЯПОНИЯДА САКУРА ДАРАХТИ ГУЛЛАДИ


  • voydodaxek
  • 19 Мар 2016(18:03)
  • 423
  • 0

Японияда бугун 19 мартдан бошлаб сакура дарахти гуллаш мавсуми бошланди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Япония метеорология бошқармасининг маълум қилишича, Фукуока шаҳридаги сакуралар гуллай бошлаган. 

Бу йил сакура ўтган йилга қараганда икки кун олдин гуллаган. Метеорологлар буни иссиқ об-ҳаво шароити билан изоҳламоқда. Японияда сўнгги кунларда ҳаво ҳарорати Целсий шкаласи бўйича 20 даражагача исиган. Сакура дарахтларини Япония метеорология бошқармаси назорат қилади. 

Японияликлар сакурани мамлакат рамзи, унинг гулини эса норасмий миллий герб ҳисоблашади. Сакура дарахти апрель ўрталарида тўлиқ гуллайди.

Японияда сакуранинг бешта асосий ва 200 га яқин гибрид турлари парвариш қилинади.

Теги: ЯПОНИЯДА САКУРА ДАРАХТИ ГУЛЛАДИ

Всего комментариев: 0
avatar