Главная » 2016 » Апрель » 25

Японияда зилзиладан кейин тиклаш ишларига қанча маблағ кетиши ҳисоблаб чиқилди


  • Admin
  • 25 Апр 2016(12:58)
  • 234
  • 0

Япониянинг Кюсю оролида зилзила туфайли вайрон бўлган ҳудудларни тиклаш ва кўрилган зарарларни қоплаш учун 286.1 миллиард иена (2.5 миллиард АҚШ доллари) талаб этилади. Бу ҳақда Япония ҳукумати маълум қилди, дея РИА Новости хабар берди.
 
14 апрель куни Кюсю оролида жойлашган Кумамото ва Оита префектураларида 6.5 магнитудали, кейинроқ ундан ҳам кучлироқ, яни 7.3 магнитудали ер қимирлашлари кузтилди.  Ҳозирги кунгача Кюсюда 880 та ерости силкинишлари қайд этилди. Зилзила оқибатида жами 48 киши ҳалок бўлди,  икки киши бедарак йўқолди. 
 
Хабарда ёзилишича, Япония Вазирлар маҳкамаси Кюсю оролида зилзила оқибатида вайрон бўлган объектларни қайта тиклаш учун 2.5 миллиард АҚШ доллари сарфланишини ҳисоблаб чиқди. Яна қишлоқ хўжалигини қайта тиклаш учун 45 миллион АҚШ доллари талаб этилади.  Бундан ташқари, зилзила бўлган ҳудудларда ўрта ва кичик тадбиркорлик муассасалари 1.4 миллиард АҚШ доллари миқдорида зарар кўрди.
 
Юқоридаги ҳисоб-китоблар 20 апрель ҳолатига биноан ҳисоблаб чиқилган,  дейилади хабарда.

Теги: Японияда зилзиладан кейин тиклаш иш

Всего комментариев: 0
avatar