Главная » 2016 » Апрель » 25

Япониялик олимлар бегона жойда нима сабабдан уйқу келмаслигини аниқлашди


  • Admin
  • 25 Апр 2016(20:09)
  • 614
  • 0

Узоқ кутган меҳнат таътилига чиқиб, дам олишга бордингиз. Меҳмонхонадаги шароит ҳар қанча мақтовга лойиқ бўлмасин, биринчи куни ўзингизни ноқулай ҳис қилиб, уйқунгиз келмайди. Инсон мияси чап ярим шари ўзига бегона бўлган шароитда уйқуга кетишни истамаслиги бунга сабаб бўлиши мумкин, деб хабар беради “Vesti.ru” нашри.

“Одатда Японияда ёстиғингизни алмаштирсангиз, уйқунгиз келмайди деган гап бор. Албатта, инсон нотаниш жойда хотиржам ухлай олмайди”, – дейди тадқиқот иштирокчиларидан бири, Юка Сасаки.  

Олимлар бу ҳодисанинг сабабини аниқлашга киришди. Синовларни ўтказиш жараёнида мутахассислар инсон уйқуга кетган вақтда унинг мия фаоллигини аниқлаш мақсадида бир қанча усуллардан фойдаланишди. Тадқиқотлар натижасида бегона жойда илк маротаба ухлаётган инсон мияси чап ярим шаридаги нейронлар ўнг ярим шардагига нисбатан фаол бўлган.

Иккинчи тунда миянинг ҳар иккала ярим шарида биринчи кундаги каби фарқ сезилмади. Шу тариқа тадқиқот “биринчи тун таассуроти” суст уйқу остида мия чап ярим шари катта роль ўйнашини аниқлаган.

Баъзи бир қушлар ва денгиз сутэмизувчиларининг мия ярим шарлари навбама-навбат ухлаши натижасида, улар уйқу давомида ҳушёр ва зийрак туришлари ҳаммамизга яхши маълум. Тадқиқот муаллифи Масако Тамаки ҳам инсон мияси айнан юқорида номлари келтирилган жонзотларнинг мияси каби уйқу давомида огоҳликни йўқотмаслиги мумкин деб ҳисоблади.  

Тез-тез хизмат сафарларига чиқадиган одамлар бу борада қандай йўл тутишлари лозим деган саволга олимлар шундай жавоб беришди: “Иложи борича ҳаяжонланмасликка, ўзингизни хотиржам тутишга ҳаракат қилинг. Агар ортиқча ҳаяжонланадиган бўлсангиз мия уйғонади. Ўзингизни хотиржам ҳис қилишингиз учун уйингиздандан ўзингизга ёққан бирор буюмни олинг. Бу буюмга қараганда ўзингизни уйдагидай ҳис қилишга ҳаракат қилинг”.

Теги: Япониялик олимлар бегона жойда нима

Всего комментариев: 0
avatar